Шри-Ланка бош мураббийи: «Сўнгги ўйинимизни 6 ой олдин ўтказганмиз»
Сешанба, 07 Июн
1934
Фото: Tribuna.uz

8-14 июнь кунлари оралиғида Осиё Кубоги-2023 саралаши баҳслари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон, Таиланд, Шри-Ланка ва Мальдив миллий жамоалари ўрин олган С гуруҳидаги баҳслар Наманганда бўлиб ўтади. 

Бугун, 7 июнь куни турниролди матбуот анжумани ўтказилди. Унда Шри-Ланка устози Муҳаммад Ҳасан Буми ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, барчага ассалому алайкум.  Ўзбекистонга қарши эртанги ўйин аҳамиятини тушуниб турибмиз, аммо тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимиз яхши формади. Ижобий натижага умид қиламиз.

Сўнгги расмий ўйинимизни 6 ой аввал ўтказдик. Сиёсий вазият сабабли етарлича йиғинлар бўлмади. Асосий ҳимоячимиз жароҳат туфайли ушбу турнирни ўтказиб юборади. Аммо бор кучимизни беришга ҳаракат қиламиз.

Аралаш таркибга эгамиз. Тажрибали футболчилар билан бирга ёшлар ҳам кўп.

Легионерлар? Англияда КПР ёшлар жамоаси ҳаракат қиладиган футболчимиз ва Мальдив чемпионатида ўйнайдиган дарвозабонимиз бор.

Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинларини таҳлил қилдик. Рақибнинг ҳужум чизиғи жуда кучли. Айниқса, 9 (Одил Ҳамробеков) ва 10-рақамдаги (Жалолиддин Машарипов) футболчилар», — Муҳаммад Ҳасан Бумининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Шри-Ланка 1-турда 8 июнь куни Ўзбекистон билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар