Ди Мария ва Санчес «Барса»га ўтишни истамоқда
Сешанба, 07 Июн
4833
Фото: Getty Images

Анхель Ди Мария ва Алексис Санчес янги мавсумни Ла Лигада бошлаши мумкин. 

Diario Sport  нашри хабарига кўра, ушбу ўйинчилар агентлари орқали «Барселона»га ўз хизматларини таклиф қилишган. Аргентиналик ва уругвайлик футболчи Каталонияга кўчиб ўтишни исташмоқда. 

34 ёшли Анхель эркин агент мақомида, 33 ёшли Алексис ҳам «Интер»ни тарк этишга тайёр бўлса-да, «Барса» бош мураббийи Хави бу футболчиларга қизиқиш билдирмаяпти. У таркибни ёшартиришни истамоқда. Шу сабабли Усмон Дембеле жамоадан кетган тақдирда ҳам унинг ўрнига Ди Мария эмас, «Лидс»нинг бразилиялик 25 ёшли вингери Рафиньяни таклиф этмоқчи. Бу трансферни амалга ошириш имкони топилмаса, «Барса» раҳбарияти бу футболчилар вариантини кўриб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Санчес 2011-2014 йилги мавсумда Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, Ди Мария 2010-2014 йиллар «Реал» сафида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар