Ди Мария: «Почеттинонинг кетиши Мессига келаси мавсумда яхшиланишига ёрдам беради»
Сешанба, 07 Июн
3990

Анхель Ди Мария Лионель Месси кейинги мавсумда Лига 1да янада яхши ўйин кўрсатишини кутмоқда.

Аргентиналик футболчи бу ҳақда Маурисио Почеттинонинг «ПСЖ» бош мураббийлигидан кетиши мумкинлиги фонида гапирди.

«Клубдагилар Маурисионинг кетишини хоҳлаётганга ўхшайди. Жуда катта ўзгаришлар бўлади. Менимча, Месси уддалай олади. Ўзгаришлар унга кейинги мавсумда анча яхши бўлишига ёрдам беради.

У янги мавсумни муваффақиятли бошлашга қодир, чунки ўтган чемпионат якунида Лео голлар урди, голли узатмалар берди, ўзини қулай ҳис қилди ва кўпроқ мослашди», — деди вингер TyC Sports'га берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария 2021/22 йилги мавсумдан кейин «ПСЖ»ни тарк этди ва ҳозир ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар