Месси миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринга чиқиб олди
Душанба, 06 Июн
14660
Фото: Getty images

Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Месси Эстония (5:0) билан ўртоқлик ўйинида пента-трик муаллифига айланди.

Натижада Лео «альбиселесте»даги голларини 86тага етказиб, миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринга кўтарилди – у Ференц Пушкашдан (84) ўзиб кетди.

Миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар:
1. Криштиану Роналду (Португалия) – 117 та гол (188 ўйинда)
2. Али Даий (Эрон) - 109 (148)
3. Мухтор Даҳари (Малайзия) – 89 (142)
4. Лионел Месси (Аргентина) — 86 (162)
5. Ференц Пушкаш (Венгрия) – 84 (89)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар