Мане «Бавария», «Реал» ёки «Барса»га ўтиши ҳақида: «Мен бу жамоаларнинг ишқибози эмасман»
Душанба, 06 Июн
26557
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумкор футболчиси Садио Мане ёзги трансфер ойнасида бўлаётган қизиқишлар ҳақида ҳазиломуз жавоб қайтарди.

– Садьо, «Бавария», «Реал» ёки «Барселона»? 
– Сиз туфайли менда «Ливерпуль» мухлислари билан нохушлик бўлаётганини биласизми? (кулади).

Мен сиз айтган жамоалар мухлиси эмасман. Менинг севимли жамоам – «Марсель». Шундай экан, мен айнан «Марсель» дейман!» – дея Маненинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Аввалроқ, Мане сенегаллик мухлисларнинг 60-70% унинг «Ливерпуль»дан кетишини истаётгани ҳақида гапириб, мухлислар фикрини инобатга олишини айтганди. Кейин эса ҳазиллашгани ҳақида гапирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар