«Ливерпуль» Мане трансфери бўйича «Бавария»нинг дастлабки таклифини рад этди
Душанба, 06 Июн
5598
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» «Бавария»нинг ҳужумчи Садио Мане бўйича дастлабки таклифини рад этди.

Мюнхен клуби 30 ёшли сенегаллик учун 21 млн фунт ва 4 миллион бонус таклиф қилди (Чемпионлар Лигасидаги ғалаба учун), бироқ мерсисайдликлар бунга рози бўлишмади, деб хабар беради The Times.

Манбага кўра, «Ливерпуль» Мане бўйича таклиф қилинаётган қийматни жуда паст деб ҳисоблаган.

Маълумот учун, ҳужумчи ўтган мавсумда АПЛда 34та ўйинда 16та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар