Ди Мария «Ювентус» таклифига жавоб бермаяпти. У Ла Лига клубида ўйнамоқчи
Душанба, 06 Июн
5805
Фото: Getty Images

Тез орада «ПСЖ»ни тарк этадиган Анхель Ди Мария фаолиятини қайси жамоада давом эттирмоқчи экани маълум қилинди.

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи «Барселона»га ўтишни истамоқда. У «Ювентус» томонидан билдирилган таклифга жавоб бермаяпти. 34 ёшли яримҳимоячи Каталония клубидан таклиф кутмоқда. 

Қайд этилишича, «Барса» Усмон Дембеле билан хайрлашгач, «Лидс»дан Рафиньяни таклиф эта олмаса, Ди Мария билан келишувга эришмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария 2015 йилда «МЮ»га кўчиб ўтишидан аввал Испанияда «Реал» шарафини ҳимоя қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар