«Уфа» Остон Ўрунов билан расман хайрлашди. Футболчи «Спартак»га қайтади
Шанба, 04 Июн
2666
Фото: Getty Images

Россия Премьер-лигаси мавсум якунига кўра, қуйи лигага равона бўлган «Уфа» клуби Остон Ўрунов билан хайрлашди.

Бир қатор легионерлари билан хайрлашган Бошқиртистон клуби ўзбекистонлик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш имкониятидан фойдаланмади.

«Остон Ўруновнинг «Уфа» билан ижара шартномаси муддати якунига етди. Ўрунов жорий мавсум жамоамиз сафида 17 ўйинда майдонга тушди.

«Уфа» клуби Остонга ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, футболчининг фаолиятига омад ва зафарлар тилайди», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, «Уфа» қуйи лигага тушгани сабабли Ўрунов ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлган «Спартак» сафига қайтиши маълум қилинган эди. 21 ёшли футболчининг кейинги тақдири ёзги трансфер ойнасида маълум бўлиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар