Осиё кубоги U23. Эрон Туркманистонга мағлуб бўлди, Ироқ Австралия билан дуранг қайд этди
Шанба, 04 Июн
4264
Фото: AFP

Бугун, 4 июнь куни Осиё кубоги U23 турнири 2-тур баҳсларига старт берилди.

Тошкентда А гуруҳи доирасида Туркманистон ва Эрон баҳси ўтказилди. Қизиқарли ўтган баҳсда кутилмаган натижа қайд этилди. Туркманлар форслар устидан иродали ғалабага эришишди – 2:1. Иккинчи бўлимдаги четлатишдан кейин эронликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди.

Қаршидаги В гуруҳи доирасидаги ўйинда эса Ироқ Австралия билан муроса кўчасини танлади – 1:1.

Осиё кубоги U23. 2-тур
А гуруҳи
Туркманистон – Эрон – 2:1

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 
Ҳакам: Жорж Кинг (Австралия)
Голлар: Арзувгули Сапаргулиев 28, Темур Чориев 80 - Алиризо Бавиеҳ 8.

В гуруҳи
Ироқ – Австралия – 1:1

Қарши, Марказий стадион.
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев 
Голлар: Ҳасан Абдулкарим 56 – Алоу Коул 45+2.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар