«Металлург» клуби Зоҳид Абдуллаев фаолиятини якунлашга қарор қилганини эълон қилди
Жума, 03 Июн
1661
Фото: Металлург

Бекободнинг «Металлург» клуби ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Фаолиятининг асосий қисмини «Металлург» сафида ўтказган 38 ёшли ҳужумчи жорий мавсум якунланмасидан аввал бутсасини «михга илишга» қарор қилган.

«Геннадий Красницкий тўпурарлар клуби» аъзоси Зоҳид Абдуллаев катта футболдан кетаяпти. «Металлург» клуби фахри, фидойиси, гвардиячиси, тўпурари бутсасини «михга осишга» қарор қилди», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумотларга кўра, жамоанинг фахрий ўйинчисининг хайрлашув баҳси Суперлига тур доирасидаги ўйинлардан бирида тантанали тарзда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Абдуллаев жорий мавсум бекободликлар сафида Суперлигада 2 ўйинда майдонга тушганди. Зоҳид фаолияти давомида «Металлург»дан ташқари, «Насаф» ва «Нефтчи» сафида қисқа муддат тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар