Ди Мария Мбаппенинг Жанубий Америка футболи даражаси ҳақида айтган гапларига жавоб берди
Жума, 03 Июн
17831
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси футболчиси Анхель Ди Мария «ПСЖ» клубидаги собиқ жамоабоши Килиан Мбаппенинг Жанубий Америка футболи ҳақидаги фикрларига жавоб берди. 

«Жанубий Америкада футбол Европадагидек ривожланмаяпти. Сўнгги жаҳон чемпионатларини европаликлар ютишмоқда. 

Килианнинг гаплари ҳақида кўп гапиришмоқда. Биз доим Жанубий Америка миллий жамоаларига қарши ўйнашимиз керак. Ўйлайманки, Италияга қарши беллашувда Европа гранд миллий жамоалари даражасига чиқиб олганимизни исботлай олдик. 

Ишлашда давом этишимиз керак. Жаҳон чемпионатида жуда жиддий ва кучли жамоалар ўйнайди. Ўйлайманки, биз яхши рақобат кўрсата олишимизни исботлаб қўйдик. Лекин тўхтаб қолмаслик керак. Ғолибликка бошқа номзодлар ҳам кўп», — деди Ди Мария. 

Аввалроқ, Мбаппе сўнгги мундиалларни европаликлар ютаётгани ва Жанубий Америка футболи Европадан ортда экани ҳақида фикр билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар