«Барселона»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинди
Пайшанба, 02 Июн
6655
Фото: Getty images

«Барселона» клуби жорий мавсум якунларига кўра, ўз таркибидаги энг яхши ўйинчини аниқлади.

Клуб расмий сайтида ўтказилган сўровномада Педри мухлисларнинг энг кўп овозини жамлади. 19 ёшли яримҳимоячига жами овозларнинг 30,67 овози насиб қилди ва испаниялик ўйинчи мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.

Бу борада иккинчи ўриндан Рональд Араухо (27,11%), 3-поғонадан эса Марк-Андре тер Стеген (7,29%) жой олди.

Маълумот учун, Педри 2021/22 йилги мавсумда жами 22 ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар