Аргентина «финалиссима»да Европа чемпионини йирик ҳисобда мағлуб этди
Пайшанба, 02 Июн
8903
Фото: Getty Images

29 йиллик танаффусдан сўнг  Европа ва Жанубий Америка қитъаси чемпионлари ўртасида ўйин ташкил этилди. 

«Уэмбли»да ўтган «финаллисима»да Аргентина Италия дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. Лаутаро Мартинес, Анхель Ди Мария ва Пауло Дибаланинг голлари «альбиселесте»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Маълумот учун, бунгача икки қитъа чемпионлари ўртасидаги тўқнашувларда 1985 йили Франция, 1993 йили Аргентина ғолиб бўлганди.

Ушбу ўйинда «мовий гвардия» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Италия миллий жамоаси билан хайрлашди.

Финалиссима
Италия — Аргентина 0:3

1 июнь, «Уэмбли»
Голлар: Мартинес (28), Ди Мария (45+1), Дибала (90+4).
Италия — Доннарумма, Кьеллини (Лаццари, 46), Бонуччи, Эмерсон (Бастони, 77), Ди Лоренцо, Жоржиньо, Барелла, Пессина (Спинаццола,  63), Бернардески (Локателли, 46), Белотти (Скамакка, 46), Распадори. 
Аргентина — Э.Мартинес, Отаменди, Тальяфико, Ромеро (Песселья, 85), Ди Мария (Нико Гонсалес, 90), Де Пауль (Паласиос, 75), Г.Родригес, Молина, Месси, Ло Чельсо (Дибала, 90), Л.Мартинес (Альварес 85).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (22), Бонуччи (39), Ди Лоренцо (72), Барелла (77).

Ўхшаш янгиликлар