Осиё кубоги-U23. Ўзбекистон Туркманистонни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланиб олди
Чоршанба, 01 Июн
6684

Бугун, 1 июнь кунидан Ўзбекистонда старт олган Осиё кубоги-U23 турнири 1-тури доирасида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Туркманистонга қарши майдонга тушди.

«Пахтакор» стадионида ўйиндан аввал очилиш маросими ўтказилиб, ўйингоҳда 15 мингдан ортиқ томошабин йиғилди. Темур Кападзе мураббийлигидаги вакилларимиз дастлабки дақиқалардан ўйинни назорат қилиб, ҳужумкор тўп сурган бўлишса-да, ҳисоб 75-дақиқага келиб очилди.

Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг зарбасидан кейин туркманистонлик ҳимоячи тўпни қўл билан ўйнагач, суриялик бош ҳакам белгиланган пенальтини Улуғбек Ҳошимов дарвозага йўллаб, жамоамизнинг турнирдаги илк голига муаллифлик қилди – 1:0.

Якунда ушбу гол Ўзбекистонга турнирдаги илк ғалабани келтирди ва Кападзе шогирдлари «А» гуруҳи 1-туридан кейин 3 очко билан 1-ўринга кўтарилишди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Эрон Қатар билан дуранг (1:1) қайд этди.

Осиё кубоги-U23. 1-тур
1 июнь (чоршанба)
Ўзбекистон U23 — Туркманистон U23 – 1:0

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттоб (Cурия)
Гол: Улуғбек Ҳошимов, 75 пенальтидан.
Ўзбекистон U23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов (14.Аббосбек Файзуллаев, 70), 11. Отабек Жўрақўзиев (9.Улуғбек Ҳошимов, 62), 13.Элдор Бегимов, 16.Алибек Давронов (15.Одилбек Абдумажидов, 80), 17.Диёр Холматов (8.Иброҳим Ибрагимов, 62), 20. Ҳусайн Норчаев (19.Русланбек Жиянов,71), 23. Абдураф Бўриев.
Турманистон U23: 22.Расул Чориев, 2.Ихлос Тойжонов, 6.Роман Галкин (4.Вепа Жумаев, 46), 7.Раҳмон Муротбердиев (14.Теймур Чориев, 60), 8.Мирза Бекназаров, 9.Бегенчмурод Муродов, 10.Мейлис Диниев, 11.Шамаммет Ҳидиров, 15.Довран Бердиев (17.Даянч Мередов, 81),  19.Арзувгули Сапаргулиев, 23.Велмурод Баллаков.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар