Манба: Мане «Бавария» билан келишувга эришди
Чоршанба, 01 Июн
4745
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садьо Мане ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Журналист Дэйв Оскопнинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, сенегаллик форвард «Бавария» клуби билан уч йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. 

Манбанинг қайд этишича, Садьо Манени ўз сафига қўшиб олиш учун «ПСЖ» ва «Барселона» ҳам кураш олиб борган, аммо 30 ёшли ҳужумчи Мюнхен клубини танлаган. «Ливерпуль» ва «Бавария» футболчининг трансфери устида 31 май кунидан иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Мане 2016 йилда «Саутҳемптон»дан 41,2 млн евро эвазига «Ливерпуль» сафига қўшилган. У бу давр ичида 269 ўйинда 120та гол ва 48та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар