Ди Мария ЖЧ-2022дан кейин Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди
Сешанба, 31 Май
1538
Фото: Getty Images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.

«ЖЧ-2022дан кейин миллий жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Қатардаги турнирда Аргентина миллий жамоаси либосида сўнгги ўйинларимни ўтказаман. Бу турнирдан кейин халқаро фаолиятимни якунлаш учун мос вақт. Аргентинада мени ўрнимни тўлдира оладиган ёшлар кўп, улар миллий жамоадаги ўйинлар орқали ўсиб боришади», - дейди Ди Мария.
 
Маълумот учун, 34 ёшли Анхель Аргентина сафида 121 ўйинда майдонга тушиб, 24та голга муаллифлик қилган. 

Аввалроқ, футболчи мавсум якунида «ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилганди. Унга «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 баҳслари 21 ноябрь – 18 декабрь кунлари Қатарда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар