Зидан «ПСЖ» лойиҳасига ишонмади. Якуний шорт-листда 4 мураббий қолди
Якшанба, 29 Май
15722

«ПСЖ» бош мураббийлигига номзодлар рўйхатида Зинедин Зидан йўқ.

Тelefoot хабарига кўра, парижликларнинг якуний шорт-листига 4 нафар мутахассис киритилган. Булар Рубен Аморим («Спортинг»), Кристоф Гальтье («Ницца»), Сержиу Консейсау («Порту»), Тиаго Мотта («Специя»).

Шу билан бирга «ПСЖ» билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амалда бўлган Маурисио Почеттино ҳам клубда қолмоқчи эканлиги қайд этилган.

Зидан Париж клубини бошқармайди. У қатарлик клуб эгаларининг асосий мақсади эди, бироқ «Реал»нинг собиқ мураббийи парижликларнинг лойиҳасига ишонмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар