Марсело «Реал»дан кетишини эълон қилди
Якшанба, 29 Май
15638

Марсело Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганидан сўнг «Реал»дан кетишини эълон қилди.

«Бу менинг «Реал»даги сўнгги ўйиним бўлди ва бундай якундан жуда хурсандман», — деди бразилиялик «Ливерпул»га қарши ўйиндан сўнг (1:0).

34 ёшли ҳимоячи 18 ёшидан бери мадридликлар сафида тўп тепади. У «қаймоқранглилар» таркибида 25 та совринни қўлга киритди, бу — клуб рекорди. Ушбу мавсумда Ла Лигадаги чемпионликдан сўнг, 23 кубок ютган Франсиско Хентонинг рекордини янгилаганди.

Марсело 6 бор Испания Чемпионатида ғолиб чиққан, 2 марта Испания Кубогини, 5 мартадан ЕЧЛ ва мамлакат Суперкубогини ютган, 3 бор УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлган, шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 марта ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар