УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми гуруҳ босқичи қуръасининг дастлабки 2та саватчаси иштирокчилари маълум бўлиб улгурди.
Биринчи саватчадан қуйидаги 8 жамоа ўрин олади: «Реал», «Айнтрахт», «Манчестер Сити», «Милан», «Бавария», «ПСЖ», «Порту» ва «Аякс».
Иккинчи саватча эса қуйидагича кўриниш олади: «Ливерпуль», «Челси», «Барселона», «Ювентус», «Атлетико», «Севилья», «Лейпциг» ҳамда «Тоттенҳэм».
Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси келгуси мавсум гуруҳ босқичига жорий йилнинг 25 августида қуръа ташланади.