Куртуа: «Ҳурмат қилишлари учун ҳам ғалаба керак эди. Англияда ҳатто ажойиб мавсумларимдан кейин танқид қилишди»
Якшанба, 29 Май
7961

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар Лигасидаги ғолибликдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Матбуот анжуманида «Реал» Чемпионлар Лигаси финалига етиб борганида ғалаба қозонишини, ҳозир тўғри томонда эканлигимни айтгандим. Шундан сўнг «хор бўласан» дейилган кўп твитларга кўзим тушди. Аммо бугун ҳаммаси аксинча эди. 

Бугун мен фаолиятим ва қилган меҳнатларим учун финалда ғалаба қозонишим керак эди. Номим ҳурмати учун ғалаба керак эди, чунки мени етарлича ҳурмат қилишади деб ўйламайман, айниқса, Англияда. Ҳатто ажойиб мавсумлардан кейин ҳам кўп танқидларга учрадим. 

Жамоа билан фахрланаман. Биз ўйинга ёпишиб олдик, керак бўлганда жамоага ёрдам бердим. 

Дунёнинг энг яхши клубларини мағлуб этдик. «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ажойиб мавсумни ўтказишди, улар Премьер-лигада охиригача курашдилар. «Ливерпуль» икки марта кубокни қўлга киритди ва жуда кучли эди. Биз ажойиб ўйин ўтказдик. 

Бизда гол уриш учун битта имконият бўлди ва ундан фойдаландик», — деди бельгиялик посбон BT Sport нашрига.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар