«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар Лигасида бир мавсумдаги сэйвлар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Бельгиялик посбон Мадрид клубига Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» (1:0) мағлуб этилишида ёрдам берди ва дарвоза томон берилган 9та зарбани қайтарди.
Бутун турнир давомида Тибо жами 59 та сэйв амалга оширди. Бу — статистика юритилган 2003/04 йилги мавсумдан кейинги давр рекорди.
Шунингдек, Куртуа финалнинг энг яхши футболчиси деб топилди.