Юрген Клопп «Ливерпуль» кейинги мавсумда ҳам Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашига ишончи комил.
«Яна Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашимизни ҳис қиляпман.
Йигитлар чиндан ҳам рақобатбардош, улар — ажойиб жамоа ва кейинги мавсумда ҳам шундай бўлади.
Кейинги финал қаерда? Истанбулдами? Меҳмонхонани бронь қилаверинг», — деди «Ливерпуль» устози турнир финалида «Реал»га (0:1) имконият бой берилгач.