Анчелотти: «Ишониш қийин. Турнирдаги барча ўйинларимизни инобатга олсак, чемпионликка лойиқ эдик»
Якшанба, 29 Май
5886

Карло Анчелотти «Реал» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққанидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Финалда Мадрид клуби «Ливерпул»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Бунга ишона олмайман. Қийин ўйин бўлди, биринчи бўлимда қийналдик. Аммо ўтказган барча ўйинларимизни ҳисобга олсак, бу турнирда ғалаба қозонишга ҳақли эдик, деб ўйлайман.

Бу — фантастик клуб ва кучли менталитетга эга жуда юқори савияли жамоа», — деди италиялик мутахассис BT Sport нашрига.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар