«ПСЖ»га Ди Мария ўрнига «Арсенал» яримҳимоячисини таклиф қилишди
Шанба, 28 Май
4889

Вингер Николя Пепе Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

Foot Mercato хабарига кўра, «ПСЖ»га «Арсенал» яримҳимоячисини сотиб олишни таклиф қилишди.

Ивуарлик 26 ёшли футболчи «тўпчилар» асосий таркибидаги ўрнини йўқотган ва жамоасини ўзгартиришга тайёр.

«ПСЖ» шартномаси якунланганидан сўнг жамоани тарк этган Анхель Ди Марияга ўринбосар изламоқда.

2019 йилда «Арсенал» Пепе учун «Лилл»га 80 млн евро тўлаган, бу лондонликларнинг трансфер рекордидир.

Пепе ўтган мавсумда АПЛда 20та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар