Осиё кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон U-23 жамоаси якуний таркиби эълон қилинди
Шанба, 28 Май
6302
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё кубогида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, кутилганидек таркибга жалб қилинган футболчиларнинг асосий қисми «Олимпик» аъзолари бўлишди. Хусусан, жами 23 ўйинчидан 13 нафарини «Олимпик» аъзолари ташкил қилишади. Қолган 10 нафар футболчи - «Насаф» (3 нафар), «Пахтакор» (3 нафар), «Нефтчи», «Металлург», «Қайрат» ва «Ордабаси»дан таклиф этилган.

Ўзбекистон U-23 миллий жамоасининг Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати баҳслари 1-19 июнь кунлари Тошкентдаги «Миллий», «Пахтакор» ва «Локомотив» стадионлари ҳамда Қаршидаги «Марказий» стадионда ўтказилади. Кападзе мураббийлигидаги ўзбекистонлик олимпиячилар «А» гуруҳидаги дастлабки турни 1 июнь куни Туркманистонга қарши ўтказишса, 4 июнь куни Қатар, 7 июнда эса Эронга қарши ўйин ўтказилади. Ўзбекистон иштирокидаги дастлабки икки ўйин Тошкентда, форсларга қарши баҳс эса Қаршида ўтказилади. Финал эса 19 июнь куни Тошкентдаги «Миллий» стадионда ўтиши белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар