Кроос: «Ливерпуль» 2018 йилдагидан кўра кучлироқ. Улар — ушбу мавсумда Европанинг энг барқарор жамоаси»
Шанба, 28 Май
1497
Фото: AFP

Тони Кроос «Ливерпул»га қарши ЕЧЛ финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Тўғрисини айтсам, «Ливерпуль» ҳозир 2018 йилдагидан кучлироқ деб ўйлайман. Улар ўзларининг энг яхши футболчиларини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди ва яна бир неча ўйинчилар билан шартнома имзолашди. Тиаго яримҳимояда ажойиб ўйнайди, уларнинг ҳимояси жуда кучли.

Ўйлайманки, барқарорлик нуқтайи назаридан улар — Европанинг ушбу мавсумдаги энг яхши жамоаси. Аммо бизни фақат битта ўйин кутмоқда. Ўтган мавсумда уларни чоракфиналда чиқариб юборганимизни ҳисобга олиш керак. Имкониятлар тенг», — деди «Реал» яримҳимоячиси ZDF нашрига берган интервьюсида.

Финал бугун, 28 май куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар