Йерро: «Мбаппе «Олтин тўп»ни ютиш имкониятини қўлдан бой берди»
Шанба, 28 Май
5894
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси ва «Реал» собиқ сардори Фернандо Йерро «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Мадрид клубига ўтмагани ҳақида гапирди. 

«Бу барчамиз учун яхши дарс бўлди. Ушбу трансферни футбол оламидаги ҳеч ким тўхтата олмайдигандек туюлди. Унинг ўрнида бўлганимда қабул қилиб бўлган қароримни эълон қилишни сўнгги кунгача қолдирмаган бўлардим. 

У «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятини йўқотди. Лекин шундай фикр ҳам борки, ҳали ушбу масаладаги сўнгги сўз айтилмади ва барчаси тугамаган. Буларнинг барчасини тушуниш жуда мушкул», — деди собиқ ҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе парижликлар билан 2025 йилгача янги шартнома имзолади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар