Луис Суарес АПЛ клубига ўтишга яқин
Жума, 27 Май
19260
Фото: Getty Images

Якунланган мавсумдан кейин «Атлетико» билан хайрлашган Луис Суареснинг янги мавсумни қайси жамоада бошлаши деярли ойдинлашмоқда.

As хабарига кўра, Англиянинг «Астон Вилла» клуби уругвайлик 35 ёшли ҳужумчига 2024 йилга қадар шартнома тайёрламоқда. Луис Бирмингҳем клуби бош мураббийи Стивен Жеррард эканлиги ва собиқ жамоадоши Фелипе Коутиньо ҳам шу клубда тўп сураётгани учун Англияга қайтиш қарши эмас. Унга МЛСдан «Интер» Майами ҳам яхши таклиф билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Суарес 2011-2014 йиллар давомида АПЛда «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган. «Барса»даги 6 йиллик фаолиятидан кейин эса сўнгги икки мавсумни Мадриднинг «Атлетико»си сафида ўтказиб, 83 ўйинда 34та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар