Клопп ЕЧЛ финалида қайси жамоа фаворит эканини айтди
Жума, 27 Май
19306

«Ливерпуль» ва «Реал» ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали олдидан мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ўз фикрларини билдирди.

«Бу жамоаларнинг тарихига, айниқса «Реал»нинг қайд этаётган камбэкларидан келиб чиқсак, рақиб жамоани фаворит сифатида кўрсатиш мумкин. Аммо истардимки, биз ҳам шу жиҳатлар бўйича бир хил даражада бўлсак. Финалда рақибдан келиб чиқиб эмас, шунчаки ўз ўйинимизни кўрсатишни истаймиз. Агар ўз ўйинимизни кўрсата олсак, бизга қарши исталган рақибга қийин бўлади.

Мен учун энг муҳими – ўз кучимизга бўлган ишонч. Ўйиннинг яққол фаворитини кўрсатишга қийналаман, очиғи бу борада ким қандай фикрда бўлиши менга барибир. Энг асосийси ўзимизга бўлган ишонч», - дейди Клопп ўйин олди матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финали 28 май, шанба оқшомида Париждаги «Стад де Франс» ўйингоҳида ўтказилади. Учрашув соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар