«Арсенал» «Сити»нинг яна бир футболчисини трансфер қилмоқчи
Жума, 27 Май
6818
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» футболчиси Александр Зинченко фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин. 

«Daily Mail» нашрининг хабар беришича, «Арсенал» украиналик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи Зинченкони жамоасида кўрмоқчи. 

Манбага кўра, испаниялик мураббий чап қанот ҳимоячисини яримҳимоячи сифатида синаб кўришни режалаштиряпти. 

Аввалроқ, «Манчестер Сити»нинг яна бир футболчиси Габриэль Жезуснинг ҳам «тўпчилар» сафига бориб қўшилиши мумкинлиги хабар қилинаётганди. 

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум «шаҳарликлар» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда иштирок этиб, 5та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар