«Рома» ва Шомуродов илк бор ўтказилган Конференциялар Лигасида ғолиб бўлди
Пайшанба, 26 Май
10491
Фото: Европа Конференциялар Лигаси

Илк бор ташкил этилган Европа Конференциялар Лигаси финалида «Рома» ва «Фейеноорд» клублари тўқнаш келишди. 

Албания пойтахти Тиранада ўтган баҳсда Николо Дзаньолонинг голи римликларга еврокубоклардаги дастлабки совринни тақдим этди. «Бўрилар» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 89-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

«Рома» устози Жозе Моуриньо ўзига хос рекордни қайд этди — португалиялик мутахассис Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида ғолиб чиққан биринчи мураббийга айланди.

ЕКЛ. Финал
Рома — Фейеноорд 1:0

25 май. Албания. «Эйр Албания»
Гол: Дзаньоло (32).
Рома — Патрисиу, Манчини, Ибаньес, Смоллинг, Кристанте, Пеллегрини, Мхитарян (Оливейра, 17), Залевски (Спинаццола, 67), Карсдорп (Винья, 89), Дзаньоло (Верету 67), Абраҳам (Шомуродов, 89).
Фейеноорд — Бейло, Маласиа (Жаҳонбахш, 89), Сенеси, Траунер (Педерсен, 74), Гертрюйда, Кўкчи (Волемарк, 88), Эурснес, Тил (Торнстра, 59), Синистерра, Нелсон (Линссен, 74), Дессерс.
Огоҳлантиришлар: Траунер (25), Пеллегрини (37), Залевски (67), Патрисиу (84), Спинаццола (90+4).

Ўхшаш янгиликлар