Расман: Роман Абрамович «Челси»ни Тодда Боулига сотди
Пайшанба, 26 Май
11753

Россиялик олигарх Роман Абрамович «Челси» клубини расман Тодда Боули консорциумига сотди. Ушбу келишув Буюк Британия ягона давлат юридик реестрлар порталида расман рўйхатга олинган.

Премьер-лига раҳбарияти ва Португалия ҳукумати ҳам клубнинг сотилишини маъқуллади. Абрамовичда Португалия фуқаролиги борлиги учун ҳам ушбу мамлакатнинг Абрамович томонидан «Челси»нинг бошқа инвесторга сотилиши тасдиқланиши лозим эди. 

Аввалроқ, Роман Абрамович клуб сотилишидан тушган маблағга эга чиқа олмаслиги,  клуб сотуви 4,25 млрд фунтни ташкил этиши ҳақида хабар қилинган эди.

Қайд этиш жоиз, россиялик миллиардерга қўлланган санкциялар сабабли Абрамович клубни 1 июнь кунига қадар сотиши белгиланган эди. Акс ҳолда «Челси»нинг УЕФА Чемпионлар лигаси янги мавсумидан четлатилиши хавфи мавжуд эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар