Мхитарян «Рома»ни тарк этмоқда. У А Серия гранди билан келишувга эришди
Пайшанба, 26 Май
16020
Фото: Getty Images

«Рома» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян Рим клубини тарк этмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, арманистонлик футболчи «Интер»га ўтишга яқин. Миланликлар Мхитарянни эркин агент сифатида таклиф этиш борасида расмий сўров жўнатган. Томонлар келишувга эришган.

Corriere dello Sport хабарига кўра, 33 ёшли ўйинчи «Интер» билан йиллик 3,5 миллион евро маошли 2 йиллик шартнома имзолайди. Генрих яқин кунларда Миланда тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Мхитарян жорий мавсум А Серияда 31 ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар