Жорий йилнинг 27 сентябридан 8 октябригача Кувайт футзал бўйича Осиё кубоги баҳсларига мезбонлик қилади.
Ўзбекистон миллий жамоаси «B» гуруҳида Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон жамоаларига қарши баҳс олиб бориши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа 2024 йилда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма бермайди.
Маълумот учун, сўнгги маротаба 2018 йилда бўлиб ўтган Осиё кубогининг ғолиби Эрон миллий жамоаси бўлганди.