Виктор Карпенко: «Насаф» мухлисларига раҳмат айтаман» 
Сешанба, 24 Май
5540
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Насаф» (1:4) баҳсидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Ҳаммага хайрли кеч. Ўйлашимча, ўйин биз учун омадли кечмади. Қаршиликларнинг мухлисларига раҳмат айтаман. Бундай атмосферада ўйнаш ажойиб. Кўп вазиятларимиз бўлди, аммо якуний зарбани беришда кўп хато қилдик. 

Сафоев ишончсиз ўйнаяпти, деб ўйламайман. Қаранг, у оёғи билан қанчалик кўп ҳаракат қиляпти, бундай дарвозабонларнинг қадрига етиш керак. Бугун ҳимояда катта хатолар бўлди. Барча жавобгарликни Сафоевга тақаб қўйиш — адолацизлик. Мураббийлар штабида ҳам етарлича айб бор. 

Биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. 3-голни ўтказиб юборгач, гол уришга ҳаракат қилиб олдинга бордик, «Насаф»га эса бўшлиқлар очиб бердик. Бундай вазиятларда «Насаф» даражасидаги жамоалар хатони кечирмайди. Сен урмасанг, сенга уришади. 

Биринчи таймда бизда режали ўйин бор эди. Аммо иккинчи тайм олдидан футболчилардан шошилмасликни, позицион услубда ўйнашни сўрагандик, аммо барчаси режамиздан ташқари бўлди», — деди Карпенко. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги мағлубиятни ҳам қўшиб ҳисоблаганда «қалдирғочлар» кетма-кет 5-ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар