U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон саралашда Жанубий Корея билан бир гуруҳга тушди
Сешанба, 24 Май
5188
Фото: U-17 Осиё кубоги

2023 йилда Баҳрайнда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасининг саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Унга кўра, Ўзбекистон жамоаси «J» гуруҳида Жанубий Корея, Бруней ва Шри Ланкага қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар 5, 7 ва 9 октябр саналарида Тошкент шаҳрида ўтказилади. 

Саралаш босқичидаги 10та гуруҳ ғолиблари ва 5та энг яхши 2-ўрин соҳиблари Осиё кубогига йўлланма олади. 

Маълумот учун, 17 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогининг ҳал қилувчи босқичи 2023 йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада яримфиналга етиб борган 4 жамоа 2023 йилда Перуда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар