Манба: «Реал» трансфер ойнасидаги дастлабки хариди учун 80 миллион евро сарфлайди
Сешанба, 24 Май
27394
Фото: Getty Images

«Реал» клубининг ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки хариди ким бўлиши маълум қилинди.

RMC Sport хабарига кўра, Мадрид клуби «Монако» футболчиси Орельен Тчуаменини трансфер қилишга яқин. Франциялик 22 ёшли яримҳимоячи 80 миллион евро эвазига «Реал»нинг ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки харидига айланади. Клуб ва Тчуамени ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланиши бўйича келишувга эришилган.

Аввалроқ, Флорентино Перес Мбаппе трансфери амалга ошмаганидан кейин бор эътиборни Орельен Тчуаменига қаратгани ҳақида хабар қилинган эди. Унга шунингдек, «ПСЖ» ва «МЮ» ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, Франция миллий жамоаси аъзоси жорий мавсум клуби сафида Франция чемпионатида 35 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар