«Атлетик» Марселинони истеъфога чиқарди
Сешанба, 24 Май
12286
Фото: Getty images

«Атлетик» Бильбао клуби жамоа бош мураббийи Марселино Торальни истеъфога чиқарди.

Клуб расмий сайтида мутахассис жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли истеъфога чиқарилгани қайд этилган. Аввалроқ, испан ОАВлари Марселино ва клуб раҳбарияти ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида хабар қилган эди.

56 ёшли мутахассис 2021 йилдан буён Бильбао клубида фаолият олиб бораётганди. «Атлетик» ушбу мураббий қўл остида ўтган мавсум Испания кубоги финалига етиб бориб, «Барселона»га йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетик» Ла Лига жорий мавсумини 8-ўринда якунлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар