Тен Ҳаг Роналдунинг «МЮ»даги келажаги ҳақида гапирди
Душанба, 23 Май
18873
Фото: Getty Images

«МЮ» янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг янги жамоасидаги дастлабки матбуот анжуманида Криштиану Роналдунинг клубдаги тақдири ҳақида гапирди.

Нидерландиялик мутахасссис 37 ёшли ҳужумчининг жамоадаги тақдирига боғлиқ саволга «Шубҳасиз, у жамоада қолади», - дея жавоб қайтарди.

«Криштиану бизга голлар бера олади. Аммо бу масалада сиз билан гаплашишдан олдин, аввало унинг фикри билан қизиқаман», - деди мураббий.

Маълумот учун, Роналду АПЛ якунланган мавсумида 18та гол билан тўпурарлар курашида Салоҳ ва Сондан кейинги поғонани эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар