Маҳрез «Ливерпуль» ҳақида: «Улар «Манчестер Сити»ни ёмон кўришади»
Душанба, 23 Май
4811
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» футболчиси Риёд Маҳрез Англия Премьер-лигаси чемпионлиги йўлида «Ливерпуль» билан кечган беллашув ҳақида гапирди. 

«Ливерпуль» — ақлга сиғмайдиган даражада кучли, ажойиб жамоа. Биламан, улар бизни ёмон кўришади. Улар биздан жуда хафа, чунки биз бўлмаганимизда ливерпулликлар ҳар мавсумда ҳаммани мағлуб этиб, чемпионликни ўзлариники қилиб олишлари мумкин эди.

Лекин биз чемпионлик шоҳсупасига кўтарилдик ва ҳеч қачон бўшашмаймиз. Келгуси мавсумда ҳам шу ерда бўламиз», — деди жазоирлик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» Премьер-лига якунларига кўра, 1 очко фарқ билан «Ливерпул»ни ортда қолдириб, чемпионга айланишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар