Мануэль Нойер «Бавария» билан шартномасини узайтирди
Душанба, 23 Май
1174
Фото: Getty Images

«Бавария» футболчиси Мануэль Нойер клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди. 

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Германия миллий жамоаси посбони мюнхенликлар билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирган. 

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Нойер «Бавария»га 2011 йилда «Шальке»дан келиб қўшилган. Ҳозиргача у мюнхенликлар билан 10 марта Бундеслига, 5та Германия кубоги, 6та Германия суперкубоги, 2тадан ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонган.

Маълумот учун, Мануэль Нойер 2017 йилдан буён «Бавария» сардори ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар