Зидан ва Дембеле келади, Неймар ва Леонардо кетади — Мбаппега берилган ваъдалар
Якшанба, 22 Май
23692
Фото: Reuters

Кейинги мавсумда «ПСЖ» бош мураббийи бўлишга Зинедин Зидан фаворит ҳисобланади, деб ёзади ESPN. Клуб Килиан Мбаппе билан шартномани узайтиришда ваъда берди.

Спорт директори Леонардо Мбаппенинг сўровига биноан клубни тарк этади. Ўз навбатида Зидан ҳам бразилиялик функционер билан ишлашни истамайди.

Шунингдек, парижликлар Неймарни сотишга ва Усмон Дембеле билан шартнома имзолашга ваъда беришган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе «ПСЖ» билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди. У катта маош (йилига 100 млн евро) ва имзо бонусидан (300 млн евро) ташқари клубнинг қарорларида ҳам катта роль ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар