Манба: Мбаппе «ПСЖ»да қолишга қарор қилди, «Реал»да Б режаси йўқ
Шанба, 21 Май
10406
Фото: Getty Images

Килиан Мбаппе «ПСЖ»да қолади ва «Реал»га ўтишни рад этади.

Sky Sport журналисти Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 23 ёшли франциялик парижликлар билан шартномасини узайтиришга қарор қилган.

«Реал» билан оғзаки келишувга эришган футболчининг рад жавобига нафақат молиявий жиҳат, балки унинг оила аъзолари ва ҳужумчининг «Монако»дан ўтишида иштирок этган нуфузли шахслар ҳам сабаб бўлган.

RMC Sport ҳам Мбаппе жамоасини ўзгартирмасликка қарор қилганини тасдиқлади. Парижликлар билан янги шартнома бўйича музокаралар яхши кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионининг француз клуби билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум охиригача мўлжалланган.

Мбаппе трансфери муваффақиятсизликка учраган тақдирда «Реал»да Б режаси йўқ. Ҳозир раҳбарият ваҳимага тушган.

Get French Football News нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби айнан Килиан туфайли «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланд билан музокаралардан воз кечган ва Мбаппенинг трансферини биринчи ўринга қўйган. Сўнг норвегиялик футболчи «Манчестер Сити»га йўл олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар