Ла Лига президенти Мбаппенинг «Реал»га ўтишига ишонмоқда
Шанба, 21 Май
4580
Фото: AFP

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг «Реал»га ўтишига ишонади. 

«Ўйлашимча, у «Реал»га ўтади. Ҳамма ўз вариантини айтяпти, аммо мен шундай ҳисоблайман. 

Агар у Мадридга келмаса, бу биз учун яхши янгилик эмас, шу билан бирга ёмон хабар деб бўлмайди. Унинг трансфери масаласида катта бурилиш бўлгани ҳақидаги бир қатор хабарларни ўқидим. Аммо бундай гап-сўзлар доим бўлган. 

Агар у шартномани узайтирганида, аллақачон шундай қилган бўларди. Лекин мен адашаётган бўлишим ҳам мумкин. 

«ПСЖ» Мбаппега 300 млн евро бонус таклиф қиляпти? Парижликлар ўтган мавсум маошларга 650 млн евро сарф қилди, 300 млн евро зарар кўрди. Қандай қилиб улар Килианга шунча пул таклиф қилиши мумкин? Клуб-давлатларга қарши УЕФА жиддий кураш олиб боряпти. 

«Реал» — пандемия даврида жамоа бошқарувини энг тўғри йўлга қўйган клуб, улар ҳеч қандай пул йўқотишмади ва катта ресурслар йиғиб олди. Умид қиламанки, ушбу жамоа Чемпионлар Лигасида зафар қучади», — деди Тебас. 

Аввалроқ, Мбаппе «ПСЖ»да қолиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар