Гвардиола: «АПЛни ютиш ЕЧЛда ғолиб бўлишдан қийинроқ»
Шанба, 21 Май
4474
Фото: AFP

Пеп Гвардиоланинг фикрича, Премьер-лигада Чемпионлар Лигасидан кўра ғалаба қозониш қийинроқ.

«Премьер-лига қийинроқ. Кўплаб турлар ва ўйинлар, жароҳатлар билан кураш, турли вазиятлар. 

Сўнгги йилларда АПЛда ғалаба қозониш — муваффақият. Бу Англия Кубогидаги каби бир ўйин эмас, бу ерда барқарор жамоа керак.

Чемпионлар Лигаси муҳим эмас, демоқчи эмасман. Келгуси ҳафта Парижда бўлишни хоҳлагандик. Аммо 38 ўйинда ютишнинг 6-7 баҳсда ғалаба қозонишдан фарқи бор. Бу ёқимли. Биз чемпионликка яқинмиз», — дея «Манчестер Сити» устозининг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар