Фил Фоден — АПЛда жорий мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси
Шанба, 21 Май
799
Фото: AFP

Англия Премьер-лигасининг мавсум якунига кўра энг яхши ёш футболчиси аниқланди. 

Лига расмий сайтининг маълумот беришича, энг яхши ёш футболчи номига «Манчестер Сити» аъзоси Фил Фоден лойиқ кўрилган. Таъкидлаш жоизки, англиялик футболчи ушбу совринни кетма-кет иккинчи мавсум қўлга киритмоқда. 

Фоденга ушбу соврин учун курашда Трент Александр-Арнольд, Конор Галлаҳер, Тайрик Митчелл, Мэйсон Маунт, Аарон Рамздейл, Букайо Сака ва Деклан Райс рақиблик қилганди. 

Маълумот учун, энг яхши ёш футболчи учун номзодлар 23 ёшдан катта бўлмаган футболчилар орасидан танлаб олинади. 

Фил Фоден жорий мавсум Премьер-лигада 27та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол ва 5та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар