«Боруссия» Д бош мураббий Марко Розени истеъфога чиқарди.
«Мавсумни чуқур таҳлил қилиб, клуб олдинга силжишга қарор қилди. Марко Розега омад тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида.
45 ёшли мутахассис Дортмунд клубига 2021 йил ёзида бош мураббий этиб тайинланган эди.
«Боруссия» Бундеслиганинг ушбу мавсумида 34 турда 69 очко тўплаб, билан 2-ўринни эгаллади.