«Барселона» Левандовски учун «Бавария»га 32 миллион евро таклиф этди
Шанба, 21 Май
5019
Фото: Getty images

«Барселона» клуби ниҳоят Левандовски трансфери бўйича «Бавария» клубига расмий таклиф жўнатди.

Bild хабарига кўра, Каталония клуби польшалик 33 ёшли ҳужумчи учун 32 миллион евро таклиф қилган. Мюнхен клуби эса ҳали жавоб қайтаргани йўқ.

Қайд этилишича, «Бавария» ҳали амалда яна бир йиллик шартномаси бор голеадорини 40 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Аввалроқ, Левандовски Хави билан алоқада бўлиб тургани, у Каталония клубидан бошқа таклифларни кўриб чиқмаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар