А Серия. «Рома» Туринда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди
Шанба, 21 Май
8679
Фото: Рома

Италия чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Рома» Туринда «Торино»га жавобсиз 3та гол урди. Абраҳам дублга эришган бўлса, Пеллегрини пенальтидан фойдаланиб ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Римликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 76 дақиқа ўйнади. 

«Рома» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 63тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Чунки 7-ўриндаги «Фиорентина» (59) ғалаба қозонса ҳам, «бўрилар»дан ўта олмайди. «Торино» 50 очко билан 10-поғонада қолди.

А Серия. 38-тур
Торино — Рома 0:3

20 май, «Олимпико»
Голлар: Абраҳам (33, 42 пенальти), Пеллегрини (78, пенальти).
Торино – Бериша, Айна, Родригес (Буонжорно, 46), Лукич, Зима, Ансальди (Сек, 46), Прат, Брекало (Пьяца, 46), Побега, Риччи (Мандрагора, 84), Белотти (Пеллегри, 68). 
Рома – Патрисиу, Манчини, Кумбула, Рожер, Спинаццола (Винья, 83), Залевски (Карсдорп, 58), Сержиу Оливейра (Кристанте, 58), Верету, Пеллегрини (Эль-Шаарави, 82), Шомуродов (Дзаньоло, 76), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Рожер (20), Ансальди (21), Шомуродов (76), Буонжорно (78).

Ўхшаш янгиликлар