«Айнтрахт» — Европа Лигаси ғолиби
Пайшанба, 19 Май
6441
Фото: Getty Images

Европа Лигаси финалида Германиянинг «Айнтрахт» ва Шотландиянинг «Рейнжерс» клублари тўқнаш келди. 

Севильяда ўтган баҳсда франкфуртликлар пенальтилар сериясида ғалабага эришиб, ўз тарихида 2-бор ушбу турнирда зафар қучишди (биринчиси — 1980 йили). Беллашувнинг асосий вақтида Арибонинг голига Борре жавоб берди. Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмади, «лотерея»да эса немис клубининг қўли баланд келди — Рэмзининг зарбасини Трапп қайтарди.

Бундеслигада 11-ўринни эгаллаган
«Айнтрахт» финалдаги ғалаба эвазига Чемпионлар Лигасига йўлланма қўлга киритди. «Рейнжерс» эса Европа Лигасидаги 2-финалини ҳам бой берди.

Европа Лигаси. Финал
Айртрахт — Рейнжерс 1:1

18 май. Севилья. «Рамон Санчес Писхуан» 
Голлар: Борре (69) — Арибо (57).
Пенальтилар серияси — 5:4.
Айнтрахт — Трапп, Тута (Ҳасебе, 59), Туре, Ндика (Ленц, 100), Кнауфф, Роде (Якич, 90), Соу (Ҳрустич, 106), Костич, Линдстрем (Ҳауге, 70), Камада, Борре. 
Рейнжерс — Макгрегор, Тавернье, Голдсон, Бэсси, Баришич (Руф, 117), Жек (Дэвис, 74), Лундстрем, Кент, Райт (Сакала 74, Рэмзи 117), Камара (Эрфилд, 91), Арибо (Стэндс, 101).
Огоҳлантиришлар: Арибо (62), Райт (73).

Ўхшаш янгиликлар